Владимир Путин президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтиш учун зарур ҳужжатларни Марказий сайлов комиссиясига шахсан тақдим этиши мумкин. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар беради «Ведомости».
«Биз буни истисно этмаймиз», — деди Песков, бироқ бу амалга ошиши мумкин бўлган санани ошкор этмади.
Президентлик сайловларида мустақил номзод сифатида иштирок этишини билдирган Путинни камида 500 кишидан иборат ташаббускор гуруҳ қўллаб-қувватлаши лозим. 26 декабрь, сешанба куни ВДНХда мазкур гуруҳ йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)