АҚШ ҳукумати БМТнинг 2018—2019 йилларга мўлжалланган бюджетига бадалларини 285 миллион долларга камайтиришини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қўшма Штатларнинг БМТдаги вакили Никки Хейлига кўра, ташкилотнинг «самарасиз ва ўта катта харажатлари» барчага маълум ва у «Америка халқининг сахийлигини суиистеъмол қилишларига йўл қўймайди».
У АҚШ томони молиялаштириш бўйича музокаралар натижаларидан қониқиш ҳосил қилгани, бироқ БМТ смарадорлигини ошириш, шу билан бирга, ўз манфаатларини ҳимоя қилишни давом эттиришини билдирди.
Маълумот учун, БМТнинг келгуси икки йил учун бюджети салкам 5,4 миллиард долларни ташкил этади.
Изоҳ (0)