Биткоин курси бир суткадан 10 фоиздан ортиқроққа ўсди. Бу ҳақда Cоindesk маълумотларига таяниб, «РБК» хабар берди.
Унинг курси 26 декабрь соат 10:53 да 15 167 долларни ташкил этган. 25 декабрда эса криптовалютанинг қиймати 13 890 га тенг эди.
16 декабрь куни биткоин курси 19,5 минг долларлик маррани забт этган бўлса, 22 декабрда эса 15,5 минг долларга тушиб кетган эди.
25 декабрь куни Morgan Stanley таҳлилчилари агарда биткоин расмий тўлов воситасига айланмаса унинг курси нолга қадар тушиб кетишини тахмин қилганди.
Аввалроқ, Бундесбанк директорлар кенгаши аъзоси Карл Людвиг Тиле Еврозонада криптовалюта расман қабул қилинмаслигини, биткоинга пул тикканлар эса «куйиб» қолиши мумкинлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)