25 декабрь куни Ҳиндистоннинг Кашмир штатида мамлакат ҳарбийлари томонидан ўт очилиши оқибатида Покистон қуролли кучларининг уч нафар аскари ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Покистон қуролли кучлари ҳодисани ярашиш режимини атайин бузиш дея баҳоламоқда.
Қайд этилишича, 26 декабрь куни вазият кескинлигича қолмоқда. Аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинмоқда.
Изоҳ (0)