ИШИД жангарилари Сурия ва Ироқдан қўшни давлатларга кетмоқда. Бу ҳақда Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Сурия ва Ироқда ҳудудларни назорат қилишни бой бериш, молиялаштириш манбаларидан маҳрум бўлиш шароитида ИШИД аста-секин Ливия, Яман, Филлиппин, Индонезия ва дунёнинг бошқа давлатларига кириб бормоқда. Улар Афғонистонда мавқейини мустаҳкамламоқда, у ердан Эрон, Хитой, Ҳиндистон, Марказий Осиё ва Россияга ўтишлари мумкин», — деди Патрушев.
Патрушевга кўра, террорчиларнинг етакчилари тактикани ўзгартириб, турли давлатларда мустақил ҳаракатланиши мумкин бўлган яширин ячейкаларни яратмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)