Google қидирув тизими АҚШнинг 2017 йилдаги энг машҳур автомобиль маркалари рўйхатини эълон қилди. «Мотор»нинг ёзишича, рейтинг энг кўп қидирилган сўровлар асосида тузиб чиқилган. Рўйхатдан 10 компания ўрин олган.
Ўтган йил билан таққослаганда, рейтинг сезиларли ўзгарган. Рўйхатдан, масалан, Bentley, Maserati, Lamborghini ва Rolls-Royce каби жуда қиммат премиум ва спорт маркалари тушиб қолган. Айни вақтда, Kia ва Hyundai корейс брендлари рейтингдан жой олган — 2016 йилги рўйхатда улар йўқ эди.
Google’да 2017 йили энг кўп қидирилган автомобиллар
- Ford
- Lexus
- Kia
- Toyota
- Honda
- Buick
- Acura
- Tesla
- Hyundai
- Dodge
Изоҳ (0)