Хитойнинг Цзинань шаҳрида электромобилларни ҳаракатланиш вақтидаёқ қувватлантира оладиган автотрасса участкаси қурилди, деб хабар берди «Наука».
Йўл полотноси 660 квадрат метр қуёш батареяларидан иборат. Унинг узунлиги 1,5 километрдан сал узунроқ. Йўл 10 ой давомида қурилган. Лойиҳа муаллифларининг бу борада тажрибаси бор эди — ушбу участка шаҳардаги иккинчи ҳисобланади. Яқин кунларда у электрокарларни симсиз қувватлантира олиш қурилмалари билан жиҳозланади.
Лойиҳа яратувчиларининг сўзларига кўра, конструкция ўрта ўлчамдаги юк машиналари томонидан пайдо қилинадиган юкланишни ҳам кўтара олади.
Изоҳ (0)