Фақат қуёш батареяларида ҳаракатланадиган биринчи поезд 16 декабрь куни Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс шаҳрида 3 километрлик йўналишда қатновга қўйилди, деб ёзади Forbes.
Уни Byron Bay Railroad Company темир йўл компанияси ишлаб чиқди — у қуёш энергияси йўловчиларни ташиш учун тўғри келишини кўрсатиб бериш мақсадида 1949 йилги йўловчи поездини қайта жиҳозлади.
Эгилувчан қуёш панеллари вагон томига ва оралиқ тўхташ жойларига ўрнатилган, у ерда поезд қўшимча қувват олиши мумкин. Дастлаб поезд иккита дизель двигателларида ишлаган, аммо улардан бири 77 кВт ҳажмли аккумулятор ва электр мотор билан алмаштирилган. Иккинчисини ҳар эҳтимолга қарши қолдиришди. Поезд ҳатто осмонни қалин булут босган шароитда ҳам ҳаракатлана олади.
Изоҳ (0)