Филиппин жанубида «Тембин» тропик тўфони келтириб чиқарган кўчки ва тошқинлар қурбонлари сони 200 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Олдинроқ табиий офат оқибатида 130 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани билдирилганди.
Тўфон 270 мингдан ортиқ кишига бевосита таъсир қилди. Мамлакат ҳудудида 608 та эвакуация маркази очилди, уларда 44 минг киши жойлашиши мумкин.
Изоҳ (0)