Индонезиянинг Бали оролида 23 декабрь, шанба куни яна вулқон отилиши қайд этилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
23 декабрь, шанба куни Агунг вулқони кули 2,5 километр баландликка отилди. Тоғдан тахминан 70 километр узоқликда жойлашган халқаро аэропорт одатий тартибда ишламоқда.
Мамлакат табиий офатларнинг олдини олиш агентлиги расмий вакили Сутопо Нугрохо вулқон фаоллашуви тез-тез содир бўлиши мумкинлигини билдириб, бундан хавотирга тушмасликка чақирди.
Индонезия президенти Жоко Видодо Балида бўлиб, ҳукуматнинг кўчма йиғилишини ўтказди.
«Биз орол хорижий сайёҳлар ўтаётган йилнинг охирги кунларини ўтказиши учун хавфсиз жой эканлигини кўрсатишни истаймиз. Вулқон хавф туғдирмайди», — таъкидлади Видодо.
Изоҳ (0)