«Гражданская инициатива» партияси 23 декабрь, шанба куни бўлиб ўтган съэздида телебошловчи Ксения Собчакни Россия президентлигига номзод сифатида илгари сурди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Олдинроқ собиқ иқтисод вазири Андрей Нечаев бошқараётган партия сиёсий кенгаши бир овоздан Собчак номзодини қўллаб-қувватлаганди.
Нечаевга кўра, Собчак «Гражданская инициатива» партияси аъзоси бўлди ва унинг сиёсий кенгашига кирди.
Съездда Собчак номзоди учун 96 киши овоз берди, 7 киши қарши чиқди ва 3 киши бетараф қолди.
Изоҳ (0)