Air China самолётида Пекиндан Лос-Анжелесга йўл олган хитойлик аёл парвоз чоғида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ҳаво кемаси командири Петропавловск-Камчацкда йўловчилардан бирининг мазаси қочгани сабабли мажбурий қўнишга рухсат сўради. Бироқ самолёт пастлаётганда аёл ҳушини йўқотиб бўлганди.
Кема Россиядаги аэропортга қўнганидан сўнг бортга кўтарилган реаниматологлар бригадаси юрак тўхтаб қолганини қайд этди. Улар бир соатга яқин аёлни қутқаришга ҳаракат қилди, бироқ у оламдан ўтди.
Изоҳ (0)