Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 2018 йилда 15 кунлик концерт дастурини тақдим этади. Бу ҳақда хонанданинг продюсери Мансур Агалиев журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.
Юлдуз Усмонова «Истиқлол» санъат саройида 2018 йил 10—24 март кунлари «Сен ва мен учун» деб номланган концерт дацтурини тақдим этади. Қўшиқлар ҳар доимгидек 100 фоиз жонли ижрода куйланади.Маълумот учун, Юлдуз Усмонова 2017 йилнинг 9—23 апрель кунлари Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида «Эй, азиз инсон» деб номланган концерт дастурини тақдим этган эди.Концертга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган, 15 га яқин қўшиқ ҳам тайёр. Яқин бир ҳафта ичида «Истиқлол» санъат саройида тайёргарликни бошлаймиз.
Мансур Агалиев, Юлдуз Усмонованинг продюсери
Изоҳ (0)