Максим Галкиннинг Instagram’даги сўнгги постларидан бири оила мавзусига бағишланди, деб хабар беради 7MedNews.
41 ёшли телебошловчи мазкур видео постда эгизак фарзандлари нонуштагача нима билан машғуллиги ва нима ҳақда сўзлашаётгани акс этган.
Мухлислар видеода тўрт ёшли болалар Максим Галкинни қай тарзда ишга кузатишининг ҳам гувоҳи бўлди. Бундан ташқари, Галкин ва Пугачёванинг қизи Елизаветанинг отаси учун ўқиб берган шеъри интернет фойдаланувчиларини таъсирлантирди.
Бу вақтда 68 ёшли Алла Пугачёва уйда йўқ эди. Тахмин қилинишича, бу вақтда у съёмка ишлари банд эди.
Хабарда қайд этилишича, Пугачёва оиласининг аксарият мухлислари Галкиннинг тонгни фарзандлари билан бошлашига ижобий муносабат билдирган.
Изоҳ (0)