NASA астрономлари Балиқ юлдузлар туркумидаги RZ юлдузининг ноодатий ялтираши ёритгичнинг бир нечта сайёрани «еб қўйгани» билан боғлиқлигини аниқлади. Юлдуз ўз сайёраларини «еб қўйган» ва унинг изидан улкан «қолдиқ» булутларни қолдирган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Кузатувлар юлдузнинг орбитасида бир нечта улкан чанг ва газ булутлари борлиги ва улар юлдуз томонга ҳаракатланаётганини кўрсатган. Олимларнинг фикрича, бу булутлар катта объектларнинг бўлиниши натижасида юзага келган.
Балиқ юлдузлар туркумидаги RZ юлдузи Ердан 550 ёруғлик йили узоқликда жойлашган бўлиб, 1960 йилда очилган.
Изоҳ (0)