Blue Origin компанияси YouTube’га New Shepard 3 кўп марталик парвоз тизимининг биринчи синови акс этган видеони жойлаштирди.
Роликда 11 дақиқалик парвоз шу номдаги капсула ичидаги манекен Skywалкерънинг нигоҳи билан қайд этилган.
«Сиз манекендан фарқли равишда парвоз вақтида вазнсизлик ҳолатида ўз жойингизни тарк этишингиз мумкин», — дейди компания раҳбари Жефф Безос.
New Shepard 3 ракетаси ўз двигателларини ишга солиб, вертикал равишда қўнишни амалга оширди. Ичида инсон қиёфасидаги манекен бўлган капсула парашютлар ёрдамида қўнди.
Янги капсула аввалги версиясидан яхшиланган иссиқлик ҳимояси ва иллюминаторларнинг мавжудлиги билан фарқ қилади.
Капсула 2017 йилнинг 12 декабрь куни Техасдаги полигонда синовдан ўтказилди.
Изоҳ (0)