Оксфорд университети олимлари Марсдаги сув турли жинслар томонидан сўрилган ва бу сайёрани ҳаёт учун яроқсиз ҳолга олиб келган, деган хулосага келди. Бу ҳақда Phys.org хабар берди.
Маълум қилинишича, қадимий Марснинг юзасида суюқ сув бўлган, бироқ сайёра магнит майдонининг йўқолиши натижасида қуёш шамоллари сайёра атмосферасининг тарқалиб кетишига олиб келган. Иқлимий ўзгаришлар оқибатида сув космосга учиб кетган ёки муз шаклида турли жинслар қатлами орасида қолиб кетган. Бироқ бу назария суюқ сувнинг бутун ҳажми йўқолишига тааллуқли эмас.
Олимлар сувнинг қандай миқдори жинслар таркибидаги кимёвий моддалар билан реакцияга киришишини тушуниш учун Марс грунтининг хусусиятларини моделлаштирган. Натижада Қизил сайёрадаги минераллар Ерга қараганда сувни 25 фоизга кўпроқ сақлаш ҳолатида эканлиги аниқланди. Олимларнинг тахминича, жинслар мочалка каби сувни шимиб олиб, сайёра юзасининг қуриб қолишига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)