Марс юзасида антиқа нақшларни ҳосил қилган катта тўлқинсимон ёриқлар пайдо бўлди. Бу ҳақда Hi-Tech Mail.Ru. хабар бермоқда.
Улар сайёра экватори жанубидаги Меридиан платосида жойлашган.
Фотоларни 2006 йил Марс орбитасига чиққан разведка сунъий йўлдоши юборди. Қурилмадан мунтазам равишда сайёра юзасининг ажойиб суратлари келиб туради, улар бир-бирини асло такрорламайди.
МRО қатор илмий асбоб-анжомлар, жумладан, камералар, спектрометрлар, турли радарларга эга бўлиб, улар сайёра юзаси, паст-баландликлари, ҳароратини тадқиқ этиш имконини беради.
Изоҳ (0)