SpaceX компанияси раҳбари Илон Маск ўзининг Twitter’даги саҳифасида деярли тўлиқ йиғилган ўта оғир Falcon Heavy ракетаси суратларини эълон қилди. Ракета учта Falcon 9 устунидан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири парвоздан сўнг Ерга қайтади. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Ракета аллақачон Канаверал бурнига жойлаштирилган бўлиб, унинг биринчи парвози шу ердан 2018 йилнинг январь ойида амалга оширилиши режалаштирилган. Ракетанинг иккита ён устуни аллақачон космосга парвоз қилган ва Ерга муваффақиятли қайтган.
Falcon Heavy одам томонидан яратилган энг кучли ракеталардан бири ҳисобланади. У Ернинг пастки орбитасига 64 тонна фойдали юкни олиб чиқа олади.
Изоҳ (0)