АҚШ мудофаа вазирлиги номаълум учувчи жисм кузатилишини ҳам назарда тутувчи аэрокоинот таҳдидларини ўрганиш дастурига бир неча ўн миллион доллар сарфлади. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.
Дастур 2007—2012 йилларда амалга оширилган ва Пентагон томонидан ошкор этилмаган. Унинг доирасида ҳаракатлари физиканинг барчага маълум қонунларига тўғри келмайдиган учувчи объектлар тадқиқ этилган. Жумладан, экспертлар 2004 йилда икки қирувчи самолёт Калифорнияда таъқиб қилган овал учувчи объектни ўрганган.
Мазкур лойиҳа Ерга ўзга сайёраликлар ташриф буюраётганини билдирган Bigelow Aerospace компанияси асосчиси Боб Бигелоу унинг зарурлигига сенатор Гарри Рейдни ишонтирганидан сўнг ишга туширилди. Дастур ёпилишига расман бюджет маблағларини иқтисод қилиш сабаб бўлди.
Изоҳ (0)