Нидерландия расмийлари Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилининг виза олишга сўровини қондирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
De Telegraaf нашрининг Нидерландия хавфсизлик ва адлия вазирлигидаги манбаси мазкур маълумотни тасдиқлади. Ҳозирда на Грузия, на Украина фуқаролигига эга сиёсатчига мамлакатнинг Киевдаги элчихонаси виза берганини билдирди.
Саакашвили ўз сўровини оиласи билан бирлашиш зарурияти билан изоҳлади. Унинг турмуш ўртоғи Сандра Рулофс Нидерландия фуқароси ҳисобланади.
Изоҳ (0)