Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятида полиция участкаси ҳудудида худкуш террорчи автомобилни портлатиб юбориши натижасида камида саккиз киши ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС». Бу ҳақда «Синьхуа» маҳаллий полицияга таяниб хабар берган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳам бор, уларнинг сони маълум қилинмаяпти.
Полиция таъкидлашича, портлаш ортида «Толибон» радикал ҳаракати турибди.
Изоҳ (0)