Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Чхунчхон-Пукто провинциясидаги Чечхон шаҳрига ташриф буюради. Президент у ерда ёнғин оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганларнинг яқинлари билан учрашади, деб хабар берди «ТАСС».
«Президент Мун ёнғин содир бўлган Чечхон шаҳрига боришни режалаштирмоқда», — дейди мамлакат президенти маъмуриятининг вакили.
21 декабрь, пайшанба куни кечаси фитнес марказида содир бўлган ёнғин оқибатида 29 киши ҳалок бўлган ва яна 29 киши жароҳат олган. Қурбонларнинг аксариятини бинонинг иккинчи ва учинчи қаватида жойлашган саунага ташриф буюрган фуқаролар ташкил этган.
Ёнғин автотураргоҳдаги машиналардан бирининг ёниб кетиши натижасида юзага келган.
Изоҳ (0)