Таиланднинг Паттайя шаҳридаги ҳайвонот боғида дрессировкачилар (ҳайвонларни ўргатувчилар) йўлбарсни таёқ билан калтаклаб, жониворни сайёҳлар яқинлашган вақтда камерага қараб ўкиришга мажбур қилмоқда. Бундай ҳолат акс этган видеони ташрифчилардан бири Facebook’ка жойлади.
«Бугун Паттайяда ёввойи ҳайвонларга нисбатан даҳшатли муносабат гувоҳи бўлдим. Бу йўлбарс ҳар куни, кунига юзлаб марта таёқ билан саваланади», — деб ёзди видео муаллифи, Таиланд ёввойи табиат дўстлари жамғармаси асосчиси Эдвин Вик.
Ҳайвонот боғи хўжайини йўлбарсни назорат қилувчи ходим бошқа ишга ўтказилганини айтди. «Ҳайвонот боғи эгаси жониворларни яхши кўради ва ходимларнинг уларни калтаклашига рухсат бермайди», — деди муаллиф.
Изоҳ (0)