NASA Google’нинг сунъий интеллекти ёрдамида Кеплер-80 ва Кеплер-90 юлдуз тизимларида экзосайёраларни аниқлади, деб хабар бермоқда Meduza.
«Кеплер» телескопи билан ишлаш чоғида нейротармоқ юлдузлар ёрқинлигининг ўзгариши бўйича сайёраларни топишни ўрганган. Ёрқинликнинг ўзгариши сайёраларнинг юлдузлар орасидан ўтиши натижасида юзага келади.
Олимлар аввалроқ Кеплер-90 тизимида еттита сайёрани топган, нейротармоқ эса саккизинчисини аниқлаган. У юлдуздан узоқлиги бўйича учинчи бўлиб, унинг атрофини 14,4 кунда айланиб чиқади. Бу Қуёш тизимидан кейинги саккизта сайёрага эга инсониятга маълум иккинчи тизим ҳисобланади, дейилган NASA’нинг хабарида.
Нейротармоқ туфайли Кеплер-80 тизимда олтинчи сайёрани топишга муваффақ бўлинган.
Олимларнинг таъкидлашича, нейротармоқ «Кеплер» телескопининг маълумотларини ўрганиш чоғида камдан-кам адашади.
Изоҳ (0)