Йирик астероид (3200) Фаэтон 16 декабрь куни Ерга яқин келади. Бу ҳақда NASA сайти маълумотларига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
4,8 километр диаметрли осмон жисми сайёрадан ўн миллион километр масофада учиб ўтади. Бу эса Ердан Ойгача масофадан 27 марта кўпроқни ташкил этади.
Хабарда қайд этилишича, кейинги сафар бундай яқинлашиш 2093 йилдагина юз беради.
NASA ходимлари Фаэтонни «ўта хавфли» осмон жисмлари қаторига киритади. Агар у Ер билан тўқнашиб кетса, сайёрага жиддий зарар етказиши мумкин.
Астероид ўз орбитаси туфайли қуёш атрофида айланиб, Меркурийдан Марсгача бўлган тўрт сайёра орбитасини кесиб ўтади. Унинг мавжудлиги ҳақида 1983 йилда IRAS космик йўлдоши томонидан олинган суратлар сабаб маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)