«Яндекс» компанияси матбуот хизмати ўзбекистонликларнинг 2017 йил ноябри охири—декабри бошидаги мобил телефонлар ҳақидаги сўровларини таҳлил қилиб чиқди, деб ёзади «Mobinfo.uz».
Қидирув тизими статистикасига кўра, йил охирида Ўзбекистон аҳолиси «Яндекс»да энг кўп Samsung Galaxy S8 ни қидирган. Иккинчи ўринни Ўзбекистонда 2017 йилда энг кўп сотилган смартфон — Xiaomi Redmi 4Х эгаллади. Шунингдек, Жанубий Корея компаниясининг эскироқ моделлари, хусусан, Samsung Galaxy S7 га ҳамда iPhone 7 га бўлган қизиқиш ҳам ўсган.
Ўзбекистонликлар «Яндекс»да энг кўп қидирган смартфонлар ўнталиги:
- Samsung Galaxy S8
- Xiaomi Redmi 4Х
- Samsung Galaxy S7
- iPhone 7
- Samsung Galaxy J5
- iPhone X
- iPhone 6
- Samsung Galaxy A5
- iPhone 8
- iPhone 5s.
Изоҳ (0)