Грециянинг Лесбос оролидаги қочқинлар лагерида яшовчилар ўртасида тўқнашувлар юзага келди. Бу ҳақда Eleftheros Typos нашри хабар берди.
Турли этник гуруҳларга мансуб муҳожирлар орасидаги можаро ҳожатхона ва ювиниш кабиналаридан фойдаланиш тартиби туфайли келиб чиқди.
Унда бир томондан араблар, иккинчи тарафдан ироқликлар ва афғонлар, шунингдек, Африка давлатлари вакиллари иштирок этгани билдирилмоқда.
Муштлашувлар оқибатида бир неча ўн киши турли даражада жароҳатланди, 15 киши касалхонага ётқизилди. Тартибсизликлар улар бошланганидан 6 соат ўтиб махсус бўлинма кучлари томонидан бартараф этилди.
Изоҳ (0)