АҚШнинг Нью-Жерси штати Белвидер шаҳрида жойлашган Wyckoff’s Christmas Tree Farm фермасида ранг-баранг арчалар етиштирилади, деб хабар беради Forum Daily.
Фермерлар мижозларга етти хил рангдаги арчаларни таклиф этмоқда.
Дарахтларга Kirk Specialty Colorant бўёғи пуркалганидан сўнг улар керакли рангга киради. Шундан сўнг рангли арчалар бир фути (30—48 сантиметр) учун 12 доллардан сотилади.
1958 йилдан бери арча етиштириш билан шуғулланадиган Wyckoff’s Christmas Tree Farm фермаси 26,3 гектар ҳудудда жойлашган.
Ферма эгаси кичик Жон Уайкоффнинг айтишича, Рождество арчалари учун махсус ишлаб чиқилган латекс асосидаги бўёқ ўсимликлар учун хавфсиз ҳисобланади.
Бироқ шамол, ҳаво ҳарорати ва дарахтнинг ўлчами ва қўллаш тартиби каби омиллар устки қопламанинг сифатига таъсир кўрсатади.
Фермада бир йилда беш мингта турли дарахтлар етиштирилса-да, у рангли арчалари туфайли машҳур бўлиб кетган.
Изоҳ (0)