Рамзан Қодировнинг «Магнитский рўйхати»га киритилиши «ажойиб Янги йил совғаси» бўлди. Бу ҳақда Чеченистон миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот вазири Жамбулат Умаров маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Бу Рамзан Қодиров учун ажойиб Янги йил совғаси. Барчамиз бу билан уни табриклаймиз. АҚШ Давлат департаменти ва молия вазирлиги кўмагида Рамзан Қодировнинг бугунги Россия қаҳрамони ва ватанпарвари номи тасдиқланяпти», — деди Умаров.
Чеченистон вазири санкцияларга тушган россияликларнинг исми-шарифи «Россия тарихига олтин ҳарфлар билан ёзилиши»ни билдирди.
Изоҳ (0)