АҚШ ядро дастурини тўхтатишга мажбур қилиш учун Шимолий Кореяга ҳужум режасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда The Telegraph маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Нашрга кўра, Оқ уй дипломатик уринишлар наф бермаётганлиги сабабли охирги ойларда вазиятни ҳарбий йўл билан ҳал этишга тайёргарликни кескин кучайтирди.
АҚШ кўриб чиқаётган вариантлар орасида баллистик ракеталар учириладиган манзиллар ва қурол-аслаҳа омборларини йўқ қилиш борлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)