Аргентинанинг Атлантика океанида ноябрь ўрталарида ғойиб бўлган «Сан-Хуан» сув ости кемасини таъмирлаш чоғида коррупцияга йўл қўйилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда адвокат Хуан Хосе Каландри маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Мудофаа вазирлигида коррупция ҳолатлари кузатилган. Мазкур текширув доирасида федерал судья Серхио Торрес флот ва Германиянинг Ferrostааl компаниясида тинтув ўтказишга кўрсатма берди», — деди адвокат.
Маълумот учун, Каландри олдинроқ кема таъмири давомидаги камчиликлар ҳақида маълум қилган аргентиналик депутат Элиса Каррионинг ишчи гуруҳида фаолият олиб бормоқда.
Изоҳ (0)