АҚШ расмийлари инсон ҳуқуқлари поймол этилишига алоқадор шахслар ўрин оладиган «Магнитский рўйхати»га Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни киритди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Аслида АҚШ ҳаётимни чет эллик террорчиларга қарши курашга бағишлаганимни кечира олмайди. Улар орасида Қўшма Штатлар махсус хизматлари тарбиясини олган малъунлар ҳам бор», — дея бунга муносабат билдирди Қодиров.
Чеченистон раҳбари «мамлакатнинг барча валюта захиралари ваъда қилинса ҳам АҚШга бормаслиги», аксинча, «бутун дунёга таниқли америкаликлар тез-тез унинг олдига келиши, айримлари ҳатто республикада яшаб қолиш истагида эканлиги»ни билдирди.
Рўйхатга жами 5 нафар россиялик, жумладан, Аюб Каттаев, Юлия Майорова, Андрей Павлов ва Алексей Шешеня киритилди.
Изоҳ (0)