20 декабрь куни эрталаб ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли ёпилган Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти одатий тартибда ишлай бошлади, деб хабар беради UZ24.
Миллий авиакомпания сайтида маълум қилинишича, туман оқибатида захира аэродромларига юборилган барча қатновлар белгиланган манзилларига бориб қўнди.
Қатновлар кечиктирилган вақтда авиайўловчиларга бундай вазиятларда кўзда тутилган хизматлар кўрсатилди.
Мавзуга доир: Тошкент аэропорти кучли туман туфайли ёпилди
Изоҳ (0)