19 декабрь, душанба куни Пекинда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми доирасида икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида жами 33,36 миллион долларлик еттита битим имзоланди. Бу ҳақда «Дарё» шарҳловчиси Бахтиёр Насимов Хитойдан хабар қилмоқда. Булар инвестициявий лойиҳалар, экспорт ва импорт шартномалари, туризм соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида келишувлар ва иккита завод қурилиши ҳақидаги шартномалардир.
Қорақалпоғистонлик тадбиркор Бахтиёр Панаев хитойлик шериклар билан иккита завод қурилиши бўйича шартномалар тузди, булар фаол оҳак ҳамда сульфат ва натрий сульфиди ишлаб чиқариш бўйича заводлардир.
Икки мамлакат бизнесменлари навбатдаги учрашувни Шанхайда ўтказишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон-Хитой бизнес форумлари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил майидаги Хитойга ташрифи чоғида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш бўйича Амалий ҳаракатлар режаси («Йўл харитаси»)нинг 13-бандини ижро этиш доирасида ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)