20 декабрь куни эрталаб Ислом Каримов номидаги Тошкент аэропорти ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли ёпилди, деб ёзади «Telegraf.uz».
Ҳаво бандаргоҳи ҳудудида кучли туман кузатилди, кўриниш даражаси эса минимумдан паст деб топилди.
Аэропорт Истанбул, Минск, Санкт-Петербург, Тель-Авив, Бишкек ва Римдан рейсларни қабул қила олмади. Самолётлар Самарқанд ва Навоий аэропортларига қўнди. Захира аэродромларига Париж ва Лондондан рейслар, шунингдек, Turkish Airlines авиакомпанияси самолёти қайта йўналтирилди.
Изоҳ (0)