Пекин шаҳридаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош қароргоҳида талабалар орасида ШҲТ ҳақида энг яхши илмий мақола танловининг якунлари сарҳисоб қилинди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
Тадбир ШҲТ Хартиясининг 15 йиллик юбилейи ҳамда ташкилотга аъзо мамлакатларнинг узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномаси имзоланганининг 10 йиллигини нишонлашга бағишланди.
Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг тўртинчи босқич талабаси Улуғбек Абдусаломов ҳам совриндорлар қаторидан жой олди.
Ушбу танлов 2016 йилдан бошлаб ШҲТ Котибияти томонидан ташкилотга аъзо давлатлар олий ўқув юртлари талабалари орасида «ШҲТ – умумий уйимиз» комплекс дастури доирасида ўтказилади.
Изоҳ (0)