Бугун, 20 декабрь куни Қирғизистон парламентининг спикери Ўзбекистонга расмий ташриф билан келаётганди. Унинг самолёти Тошкент аэропортига қўниши керак эди, бироқ қуюқ туман сабаб Достон Жумабеков бошчилигидаги делегация Самарқандга қўнишга мажбур бўлди, деб хабар берди «24.kg».
Парламент делегацияси раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Сенат ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раислари Ниғматилла Йўлдошев ҳамда Нурдинжон Исмоилов билан учрашиши режалаштирилган.
Делегация «Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон» экспозицияларига ташриф буюради, бундан ташқари Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйиш маросимида ҳам иштирок этади.
Аввалроқ, 20 декабрь куни эрталаб ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ёпилган Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти одатий тартибда ишлай бошлагани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)