Кувайтда давом этаётган Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида Кувайт давлат университетида Ўзбекистонда диний бағрикенглик мавзусига оид давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбатда Ўзбекистонда динга қаратилаётган эътибор, миллатлараро тотувликда диннинг аҳамияти, диний бағрикенгликка кенг йўл очиш каби масалаларга тўхталиб ўтилди.
Хусусан, Ўзбекистон делегациясидан санъатшунослик фанлари номзоди Шоҳалил Шоёқубов сўзга чиқиб, мавзу бўйича атрофлича маъруза қилди.
Изоҳ (0)