Бухоро вилоятида Миллий хавфсизлик хизмати Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти билан ҳамкорликда ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланган шахсларни ушлади. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Айтилишича, икки киши 8610 долларни 70 миллион сўм эвазига сотишга уринганида қўлга олинган.
Уларнинг ёнидан жами 10762 доллар, шунингдек, 11,1 миллион сўм топилган.
Қонунбузарларга нисбатан ЖКнинг 177-моддаси (валюта қимматликларини ноқонуний сотиш ва сотиб олиш) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)