2017 йилнинг 22 август куни соат тахминан 15:30 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Фаробий кўчасида жойлашган ошхона олдидаги автотураргоҳда Ш.С қизи З.Ж билан тил бириктириб, З.Жнинг жорий йил 16 август куни туғилган фарзандини 1000 АҚШ долларига сотаётган вақтда ички ишлар идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Аниқланишича, З.Ж 2014 йил Бухоро вилояти Ғиждувон туманидан Тошкент шаҳрига келиб ишга жойлашади. 2016 йил октябрь ойида таниш йигитдан ҳомиладор бўлиб қолади.
Хабарда қайд этилишича, маҳалла-кўй олдида номусга қолишдан қўрққан она-бола ўзаро келишган ҳолда чақалоқни сотишга ҳаракат қилади.
Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судида ўтказилган очиқ суд мажлисида мазкур жиноий иш кўриб чиқилди.
Судланувчи З.Ж айбига тўлиқ иқрор бўлди. Адашганини, қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, фарзандини унга қайтариб беришни илтимос қилди.
Суд ҳукмига биноан судланувчилар З.Ж ва Ш.С Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан икки йил синов муддати билан озодликка чиқарилди.
Изоҳ (0)