2017 йилда 65 нафар ОАВ ходими ўз профессионал вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти баёнот берди, деб хабар қилади EADaily.
Ҳалок бўлганларнинг 50 нафари мухбирлардир.
Таъкидланишича, жорий йилда кўпчилик журналистлар хавфли жойларда ишлашдан бош торта бошлаган.
Сурия медиа ходимлари учун энг хавфли жой бўлиб қолмоқда. Ҳисобот даврида у ерда 12 журналист ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)