Forbes журнали 2017 йилда капитали энг тез ўсган компания эгаларининг рейтингини тузиб чиқди. Рўйхатдан биринчи ўринни Amazon интернет-компаниясининг асосчиси ва раҳбари Жефф Безос эгаллади. Унинг активлари йил давомида 33,8 миллиард долларга қимматлашгани сабаб бойлиги 98,6 миллиард долларга етди.
Иккинчи ўринни Evergrande Group’нинг эгаси Сюй Цзяинь эгаллади. Унинг активларини умумий қиймати бир йил давомида 27,4 миллиардга қимматлашиб, 36,5 миллиард долларга етди.
Рўйхатдан учинчи поғонани Louis Vuitton президенти Бернер Арно банд этди. 2017 йилда унинг бойлиги 23,6 миллиард долларга ортиб, 40,3 миллиард долларга етган.
Facebook асосчиси Марк Цукербергнинг бойлиги эса 23,6 миллиард долларга кўпайган. Умумий миқдорда 72 миллиард доллар билан у рўйхатдан тўртинчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, ўнталикдан Tencent телекоммуникация компанияси асосчиси Ма Хуатэн, ҳинд медиамагнати Мукеш Амбани, мексикалик бизнесмен Карлос Слим, Осиёнинг энг бадавлат аёлларидан бири Ян Хуэйян, Oracle асосчиси Ларри Эллисон ва Christie’s аукционлар уйининг эгаси Франсуа Пино жой олди.
Изоҳ (0)