Россия президенти Владимир Путин 19 декабрь, сешанба куни МДҲга аъзо давлатларнинг хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари бошлиқлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.
Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг учрашув арафасида қайд этганидек, «хавфсизлик органлари ва махсус хизматлар бошлиқлари ўз фаолиятлари ҳақида Россия президентига маълумот беради».
Песковнинг алоҳида қайд этишича, бу Путин ва МДҲга аъзо давлатлар махсус хизматлари раҳбарларининг «бундай кўринишдаги илк учрашуви эмас».
Аввалроқ Путин МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари бошлиқлари кенгашининг 43-мажлиси қатнашчиларига табрик йўллаган эди.
Изоҳ (0)