Россия Мудофаа вазирлиги денгиз авиацияси ва Тинч океани Ҳаво ҳужумидан ҳимоя кучларини Камчаткада штаби бўлган кучли армия таркибида бирлаштиради. Бу ҳақда ҳарбий бошқармага таяниб, «Известия» газетаси маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Вазирлик Ҳарбий-ҳаво кучлари ва Ҳаво ҳужумидан ҳимоя армияларини шакллантириш 2018 йилда бошланишини маълум қилди. Авиация қисмлари, зенит-ракета ва радиотехник қўшинлар унинг таркибига киради. Бўлим жавобгар бўлган ҳудудга Шимолий Курилдан Врангель оролларигача бўлган минтақа киради.
Бундан ташқари, бу билан бир вақтда авиация кучлари тузилиши ўзгаради.
«Унчалик муваффақиятли бўлмаган 2008 йилги ислоҳотларда ташкил этилган уюшмаган ва яхши бошқарилмайдиган авиабазалар ўрнига полклар ва дивизиялар қайта тикланади. Қўшма авиаполклар таркибига қайиққа қарши ва транспорт самолётлари, қирувчи самолётлар, разведкачи ва ракета ташувчи эскадрилялар билан бир қаторда учувчисиз учар қурилмалар бўлинмалари ҳам киради», — деб ёзади газета.
Нашр таъкидлашича, янги армия ўз жавобгарлиги остидаги ҳудудга таҳдидларни кузатиш ва кутилмаган ҳаво ҳужумини бартараф этиш учун ташкил этилади.
Изоҳ (0)