Фаластинлик намойишчилар гуруҳи 17 декабрь, якшанба куни Вифлеем кўчаларидан бирида норозилик акциясини ўтказди, унда Америка вице-президенти Майк Пенс ва АҚШ маъмуриятининг халқаро музокаралардаги махсус вакили Жейсон Гринблатт портретлари туширилган плакатларни ёқиб юборишди, деб ёзади «ТАСС» NBC телеканалига таяниб.
Акцияда 30 га яқин киши қатнашди, плакатларда, америкалик сиёсатчилардан ташқари, «Вифлеем уруш элчиларини эмас, тинчлик элчиларини кўришдан хурсанд» деган ёзув ҳам бўлган.
Пенс 21 декабрь куни Кнессет (Исроил парламенти)нинг унинг шарафига чақириладиган махсус тантанали йиғилишида сўзга чиқади. Дастлаб 17 декабрга белгиланган чиқиш Дональд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиш ҳақидаги баёноти туфайли Яқин Шарқдаги вазиятни тартибга солиш борасида юзага келган инқироз сабабли қолдирилган эди.
Изоҳ (0)