Москвага Ганадан ташриф буюрган Элвис Пресли Барима исмли талаба ватандошларини пулга алдагани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда, Москва прокуратурасига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Барима Москвадаги олийгоҳлардан бирининг тиббиёт факультетида ўқир эди. У ўқишга пул тўлаш учун Ганадан келган дўстларини алдашга қарор қилди.
2017 йил мартида Элвис Пресли Барима икки ўртоғига ўқиш учун пул тўлашга ёрдам беришни таклиф қилди. У дўстларининг 463 минг рубль пулини олиб, ўз шартномаси учун тўлаб юборди.
Элвис Пресли бир йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Изоҳ (0)