АҚШнинг Украинадаги элчихонаси ходимлари Львов шаҳридаги бозор майдони макетини яратди. Макетнинг ўзига хослиги шундаки, у печеньедан ясалган, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Айтилишича, печенье фақат АҚШ маҳсулотларидан ясалди. Унга шакар, ун, тухум, ёғ ва бошқа нарсалар ишлатилди. Жами 12 килограмм хамир кетди.
Дипломатлар бундай совғалар тайёрлаш одати Германия ва Швецияда 150 йил олдин пайдо бўлганини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)