Британия шаҳзодаси Гарри ҳамда америкалик актриса ва фотомодель Меган Марклнинг тўйи 2018 йил 19 майда бўлиб ўтади. Бу ҳақда шаҳзода истиқомат қиладиган Кенсингтон саройи девонхонаси маълум қилди, дея хабар берди «ТАСС».
33 ёшли шаҳзода ва 36 ёшли актриса унаштирилгани тўғрисида 27 ноябрь куни эълон қилинган эди. Бунгача улар 16 ой давомида синашта бўлган.
Тўй маросими Виндзор қалъасидаги Авлиё Георгий ибодатхонасида бўлиб ўтади. Унинг харажатлари қироллик оиласи маблағлари ҳисобидан қопланади.
Меган Маркл тўйдан сўнг Британия фуқаролигини олиш истагида экани айтилмоқда.
Изоҳ (0)