Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги делегация 15 декабрь куни Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иқтисодий кенгашининг 76-мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда МДҲ доирасида иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шу жумладан, Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилган масалалар муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)